Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистон тажрибаси асосида вилоятда “Жиззахда ишлаб чиқаринг” саноат дастурини амалга оширамиз - Шавкат Мирзиёев

Ҳиндистон тажрибаси асосида вилоятда “Жиззахда ишлаб чиқаринг” саноат дастурини амалга оширамиз - Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон тажрибаси асосида вилоятда “Жиззахда ишлаб чиқаринг” саноат дастури амалга оширилишини таъкидлади.

Номзодга кўра, ушбу дастурда замонавий корхоналарни ташкил этиш, муҳандислик-инфратузилмага уланишга кўмаклашиш, қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича барча имтиёз ва преференциялар назарда тутилади.

- Инвестициялар вазири ўринбосари бошчилигидаги “Инвесторларга кўмак маркази” тузилади.

- ҳар бир туманда лойиҳаларни ишлаб чиқувчи “Лойиҳа гуруҳи” ва тадбиркорлар иштирокидаги “Холдинг компанияси” ташкил этилади.

- лойиҳаларнинг 30 фоизгача қисми Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

- ҳар бир туманга йилига 30 миллион долларгача, саноати паст ривожланган Янгиобод, Зафаробод, Мирзачўл, Дўстлик ва Бахмал туманларига 40 миллион долларгача маблағ ажратиб борилади.

Вилоятда келгуси беш йилда жами 12 миллиард долларлик 4 мингдан зиёд катта, ўрта ва кичик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 120 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Киритилди: 12:13 21.10.2021. Ўқилди: 2050 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!