Яқин Шарқ инқирози шароитида Ҳиндистон Эрон нефтини сотиб олишни қайта бошлади.
Бу ҳақда Ҳиндистон нефть ва табиий газ вазирлиги эълон қилди.
АҚШ санкциялари туфайли Теҳрондан Ҳиндистонга юк ташиш 2019 йилда тўхтатилган эди. Reuters агентлигининг хабар беришича, ўшандан бери Ҳиндистон Эрон нефтини импорт қилмаган.
Вазирлик келишув тўловлар билан боғлиқ муаммоларсиз якунланганини таъкидлади.
"Яқин Шарқдаги таъминот узилишлари шароитида Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари, жумладан, Эрондан ҳам керакли миқдордаги хом нефтни таъминлади. <…> Миш-мишларга зид равишда, Эрон нефти импорти учун тўловларни амалга оширишда ҳеч қандай тўсиқлар юзага келмади", дейилади баёнотда.