Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистон 166 фуқаросини йўқотишига бир баҳя қолди

A A A
Ҳиндистон 166 фуқаросини йўқотишига бир баҳя қолди

Ҳиндистонда маҳаллий самолёт техник носозликка учради.

 

Бугун, 20 сентябрда Мумбайдан Жаипурга учаётган 9W 697 рейси техник носозлик сабаб Мумбай аэропортига қайтиб қўнишга мажбур бўлди. Boing 737 самолёти бортида 166 нафар йўловчи бўлиб, уларнинг ҳаёти кислород етишмаслиги сабаб хавф остида қолган.
 
Ҳиндистон авиация бошқармаси катта ходими Лалит Гуптанинг “Hindustan Times”га берган маълумотига кўра, самолёт ходимлари ички ҳаво босимини назорат қилувчи қурилмани ёқишни унутишган. Йўловчилар эса ҳаво узатувчи қўшимча кислород қурилмаларидан фойдаланиш орқали жон сақлаб қолишга муваффақ бўлганлар.
 
Оқибатда, учувчилар Мумбай аэропортига қайтиб қўнишга мажбур бўлганлар.
 
ОАВ берган маълумотга кўра, барча йўловчилар ва самолёт ходимлариининг ҳаёти сақлаб қолинган. Фақат уларнинг аксарияти бурун қонаши ва қулоқ битишидан шикоят қилганлар.
 
Manba: qalampir.uz
Дилмуроджон Раҳимов
 
 
Киритилди: 05:15 21.09.2018. Ўқилди: 1263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар