Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистон 1,4 миллиард аҳолини рўйхатга олишни бошлади

Ҳиндистон 1,4 миллиард аҳолини рўйхатга олишни бошлади

Мамлакатда пандемия сабабли бир неча йилга кечиктирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирига старт берилди. Бир йил давом этадиган ушбу йирик лойиҳага 3 миллиондан ортиқ ходим жалб этилган бўлиб, улар 640 мингта қишлоқ ва шаҳарлардаги ҳар бир хонадонга шахсан ташриф буюришади.

Жараён икки босқичда амалга оширилади: аввал уй-жой шароитлари ўрганилади, сўнгра аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва касталари ҳақида маълумот тўпланади.

Бу галги тадқиқот Ҳиндистон тарихида илк бор рақамли форматда, яъни махсус мобил иловалар ва веб-портал ёрдамида ўтказилмоқда. Фуқароларга маълумотларни онлайн тарзда мустақил тўлдириш имконияти ҳам яратилган. Ҳукумат 1,3 миллиард доллар маблағ сарфланадиган ушбу лойиҳа орқали мамлакатнинг янгиланган демографик манзарасини аниқлашни мақсад қилган.

Киритилди: Бугун 09:16. Ўқилди: 289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!