Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

"Ҳайдовчилик гувоҳномаси" расмийлаштириб бераман дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар қўлга олинди

"Ҳайдовчилик гувоҳномаси" расмийлаштириб бераман дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар қўлга олинди

Қашқадарё вилояти, Шахрисабз туманида яшовчи (аёл) Ж.С. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 7.380.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шаҳрида яшовчи 29 ёшли Ж.Ф. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, Ж.Ф., жабрланувчи (аёл) Ж.С. билан “Телеграм” мессенжери орқали ўзини "Фазлиддин" деб таништириб, унга ҳайдовчилик гувоҳномаси тайёрлаб беришини айтиб уни алдаб, олдиндан 7.380.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ёзишмаларни ўчириб юборган, ҳамда унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Ф.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмиидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 15:38 17.04.2024. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!