Бугун 11 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳайдар Алиев таваллудининг 103 йиллиги нишонланди

Ҳайдар Алиев таваллудининг 103 йиллиги нишонланди

Озарбайжон халқининг Умуммиллий лидери, замонавий мустақил Озарбайжон давлати асосчиси Ҳайдар Алиев таваллудининг 103 йиллиги нишонланди.

Ҳайдар Алиев 1923 йил 10 май куни Нахчивонда туғилган. У турли йилларда Озарбайжон ССР Давлат хавфсизлик қўмитаси раҳбари, Озарбайжон Компартияси Марказий қўмитасининг биринчи котиби, СССР Вазирлар Кенгаши раиси биринчи ўринбосари каби юқори лавозимларда фаолият юритган.

1993 йилда халқ талаби билан ҳокимиятга қайтган Ҳайдар Алиев Озарбайжон Республикаси президенти этиб сайланган ва мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, давлатчиликни ривожлантириш ҳамда сиёсий барқарорликни таъминлашда муҳим роль ўйнаган.

У 2003 йил 12 декабрь куни АҚШнинг Кливленд клиникасида вафот этган ва Боку шаҳридаги Фахрий хиёбонга дафн этилган.

Ҳайдар Алиев турли давлат мукофотлари, жумладан Ленин ордени ва Социалистик меҳнат қаҳрамони унвони билан тақдирланган. 2023 йил Озарбайжонда «Ҳайдар Алиев йили» деб эълон қилинган эди.

Киритилди: Бугун 09:53. Ўқилди: 193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!