Интернет тармоғида тарқалган суратда автомобил йўловчиси эшикка осилиб, ўз ҳаёти учун хавф туғдиргани акс этган. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари қоидубарлик ҳақидаги хабарни эътиборсиз қолдиришмади.
Аниқланишича, ҳолат 2021-йил 9-октябр куни тахминан соат 14.00 да рўй берган. “Матиз” русумли автомобилни (давлат рақами 01 Й 687 Я) ишончнома асосида 1999-йилда туғилган Жасур Х. бошқарган, суратдаги йўловчи эса – 1995-йилда туғилган Умаржон Э. бўлган.
Йўловчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси 4-қисми (“Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Автомобил ҳайдовчиси ҳам жаримага тортилди.