Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ҳар куни У тинимсиз фаолиятдадир

A A A
Ҳар куни У тинимсиз фаолиятдадир

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:  “Осмонлар ва Ердаги (барча) жонзот (ҳожатларини) Ундан сўрар. Ҳар куни У (тинимсиз) фаолиятдадир”

Ҳа, Аллоҳ таоло ҳар куни тинимсиз фаолиятдадир. Гуноҳни кечиради, ғамни аритади, ташвишни кетказади, синиқ кўнгилларни шод қилади, камбағални бой қилади, адашганни ҳидоят қилади, қаёққа боришини билмай ҳайрон бўлиб турган кимсага йўл кўрсатади, қийналганга ёрдам беради, очни тўйдиради, ялонғочни кийинтиради, беморга шифо беради, балога учраганга офият беради, тавба қилувчининг тавбасини қабул қилади, яхшилик қилувчига мукофот беради, мазлумга нусрат беради, золимни хонавайрон қилади, авратни тўсади, хавфни кетказиб, омонлик беради, баъзи қавмларнинг даражасини кўтаради, баъзи қавмларнинг даражасини туширади.

Manba: azon. uz

Киритилди: 15:14 19.08.2018. Ўқилди: 1395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар