Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳар дардга даво туршак суви!

Ҳар дардга даво туршак суви!

 Ўрик таркибида 27 фоиз қанд, органик кислоталар, пектин, крахмал, ошловчи моддалар, темир, мис, кальций, магний микроэлементлар, калий тузлари, витамин С, каротин бор.

Абу Али ибн Сино ўрик ва унинг туршагидан меъда-ичак фаолиятини яхшилашда фойдаланган бўлса, халқ табобатида хафақон ва юрак хасталикларини даволашда ишлатилган.

Ўрикнинг  туршак суви жуда фойдалидир. Туршакни юрак санчиғи, нафас йўллари яллиғланиши, кўкйўтал ва иситмаси бор беморлар мунтазам исътемол қилиши лозим. Ўрик туршагидан қуйидаги шарбатларни тайёрлаб истеъмол қилсангиз, танангизни фойдали ва зарур моддалар билан таъминлайсиз.

Туршакнинг 10-14 донасини идишга солиб, иссиқ сув билан ювиб ташланг. Кейин чинни ёки сирли идишга туршакни кўмиб турадиган қилиб қайноқ сув қуйинг. Сўнгра устини ёпиб, совугунича тиндириб қўйинг. Туршак суви ташналикни қондириш билан бирга юракни бақувват қилади.

Киритилди: 23:00 01.09.2019. Ўқилди: 7095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!