Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳамдам Собиров: «Қорним оч ҳолда концерт берардим...» (+видео)

Ҳамдам Собиров: «Қорним оч ҳолда концерт берардим...» (+видео)

«Манго» гуруҳининг аъзоси, хонанда ва бастакор Ҳамдам Собиров «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Суҳбат давомида Ҳамдам Собиров «Манго» гуруҳида машҳурликка эришган даврида оиласига моддий ёрдам бера олмагани, концерт дастурларида қорни оч ҳолатда қўшиқ айтгани ҳақида сўзлаб берди.

Онам «Манго»да чиққанимни телевизорда кўрганлар, жуда хурсанд ҳам бўлганлар. Лекин менинг «Манго»да чиқишим ҳаётимизга ҳеч қандай ўзгартириш олиб келолмаган. Иқтисодий жиҳатдан оиламиз қийин вазиятга тушиб қолганда, мен олиб чиқиб кетолмаганман.

Масалан, шундай вазиятлар бўлиб қолганки, ҳатто оиламга керак бўлганида 100 минг сўм ҳам топиб беролмадим. Лекин ўша пайт «Манго» гуруҳида қўшиқ айтардим. Ҳамма танийди, мен билан мухлислар расмга тушади. Тасаввур қилинг, концертда ҳамма мен билан расмга тушяпти, менга «Сен зўрсанда, ҳеч кимни писанд қилмайсан», дейишяпти. Лекин ишонасизми, ўша вақтда чўнтагимда бир тийин пулим йўқ, қорним оч эди. Тезроқ бориб нимадир ейман дейман, лекин бу вазиятни ҳечким тушунмайди.

Одам юлдуз бўлиши мумкин, лекин юлдуз одам доим бой бўлади дегани эмас. Ҳамма юлдузлар ҳам бой эмас. Бу нарсани қандай баҳолашни мен билмайман.

Ҳамдам Собиров, хонанда, бастакор

Киритилди: 19:50 26.12.2020. Ўқилди: 5653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!