"Исроил ҲАМАСга 10 нафар гаровдаги шахснинг озод қилиниши эвазига 45 кунлик ўт очишни тўхтатиш таклифини берган эди. Бироқ ҳаракат бу таклифни рад этди, чунки улар Ғазо секторидаги уруш тўлиқ тугатилмайдиган ҳеч қандай сулҳга рози эмасликларини билдирди", дея хабар беради нашр.
Исроилнинг таклифида шунингдек, қамоқхоналардан 1231 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиш ва Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиш ҳам кўзда тутилган эди. Таклифда ҲАМАС ва бошқа гуруҳларни қуролсизланишга даъват этилган, бу эса урушни бутунлай тўхтатиш учун зарур дея қайд этилган.
Аммо ҲАМАС вакиллари бу шартларни қатъиян рад этган.
Нашрга кўра, ҳозирда Ғазо сектори ташқарисида бўлган ҲАМАС вакили Халил ал-Хайя ҳаракати телемурожаат орқали "Нетаняхунинг қисман битимлар сиёсатида иштирок этмаслигини" билдирган.
"ҲАМАСнинг сулҳ таклифини рад этиши шуни кўрсатадики, улар тинчликдан эмас, балки абадий зўравонликдан манфаатдор. Трамп маъмурияти томонидан қўйилган шартлар ўзгармаган: гаровдаги инсонларни озод қилинг ёки дўзах билан юзма-юз бўласизлар", — дея муносабат билдирди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши расмий вакили Жеймс Ҳюитт.