Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати вакили BBC агентлигига берган интервюсида жума куни Ғазо секторида Исроил берган зарба оқибатида гуруҳ қуролли қанотининг қўмондони Изз ад-Дин ал-Ҳаддад ўлдирилганини тасдиқлади.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва мудофаа вазири Исраэл Кац ушбу зарба юзасидан қўшма баёнот эълон қилди. Унда айтилишича, Изз ад-Дин ал-Ҳаддад Исроилнинг минглаб Исроил тинч аҳолиси ҳарбий хизматчиларини ўлдириш, ўғирлаш ҳамда яралашда айбдор бўлган.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан кейин Вашингтоннинг Ғазода тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари тўхтаб қолди. Қўшма Штатлар воситачилигида келишилган тинчлик режасининг кейинги босқичлари ҳозирча амалга оширилмади.