Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳалқ таълими вазири Жиззахдаги мактаблардан бирида имкониятни чекланган болалар учун яратилган шароитлар билан танишиб, ўқувчилар билан суҳбатлашди

Ҳалқ таълими вазири Жиззахдаги мактаблардан бирида имкониятни чекланган болалар учун яратилган шароитлар билан танишиб, ўқувчилар билан суҳбатлашди

2022 йилнинг 21 май куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Шароф Рашидов туман 36-мактабда бўлди. Вазирга туман ҳокими Маҳмуд Холбўтаев ҳамрохлик қилди.

Вазир 11-синф битирувчиларнинг келажакдаги орзулари билан танишди. Aризона штатидаги Университетга грант асосида муддатдан олдин қабул қилинган 11-синф ўқувчиси Достон Жуманов ва бошқа ютуқларга эришган ўқувчиларга вазир ноутбуклар совға қилди.

Зарбдор туманида жойлашган иккита махсус мактаб интернатида вазир ўқувчиларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. Иккала мактабда ҳам ташкил этилган мономарказлар билан танишди. Мактабнинг 12-синф ўқувчиси Лайло Сатторқулованинг сурдо шеъри учун ноутбук тақдим этилди.

Зарбдор туманидаги 25 – мактабда ҳам Бахтиёр Саидовнинг эътибори 11-синф битирувчиларида бўлди. Вазирлик томонидан мактабга телевизор, 2 та ноутбук, китоблар жамланмаси совға қилинди.

Киритилди: 15:48 23.05.2022. Ўқилди: 2528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!