Машҳур Toblerone фабрикаси имомларга мусулмонлар учун ширинликлар ишлаб чиқариш жараёнини текширишга рухсат бермоқчи.
Швейцариянинг қадимги қандолат фабрикаларидан бири Toblerone ўзининг мижозларини кенгайтиришга ва диққатини ширинликсевар мусулмонларга қаратишга қарор қилди. Дунёга машҳур фабрика эндиликда ҳалол шоколад ишлаб чиқаришни йўлга қўяди, хабар беради Fitrat.uz lenews.ch га таяниб.
Toblerone вакилининг сўзларига кўра, барча диний талабларга амал қилиш учун ишлаб чиқариш жараёнига назорат қилиш учун мунтазам равишда имомлар киргизилади. Бу ишлаб чиқариш жараёнида алкоголдан фойдаланишнинг олдини олиш учун муҳимдир. Сабаби, жиҳозларни ювиш учун ишлатиладиган аксар ювиш мосламаларининг таркибида айнан алкоголь бор.
Manba: azon.uz