Бугун 14 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ҳакерлар дунёдаги 14 мингта роутерни бузиб, «ботлар тармоғи»га айлантиришди

Ҳакерлар дунёдаги 14 мингта роутерни бузиб, «ботлар тармоғи»га айлантиришди

Дунёдаги 14 мингдан ортиқ интернет-роутер KadNap дастури орқали зарарланди. Ушбу вирус ҳакерларга қурилмани масофадан бошқариш ва улардан киберҳужумлар учун фойдаланиш имконини беради, деб хабар берди Ars Technica нашри.

Киберхавфсизлик бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, вирус роутерларнинг дастурий таъминотидаги («прошивка») заиф нуқталар орқали тарқалади.

Зарарланиш фойдаланувчи учун сезилмайдиган тарзда содир бўлади, шу сабабли қурилма эгалари кўпинча тизим бузиб кирилганидан шубҳа ҳам қилишмайди.

Зарарлангандан сўнг роутер «ботнет»нинг — яъни сайтларга ҳужум қилиш, интернет-трафикни бошқа йўналишга буриш ёки маълумотларни яширинча узатиш учун ишлатиладиган қурилмалар тармоғининг бир қисмига айланади. Экспертларнинг огоҳлантиришича, бундай кириш орқали ҳакерлар уй тармоғидаги бошқа қурилмаларни — компютерлар, маълумотлар омбори ёки принтерларни ҳам назорат қилишга уриниши мумкин.

Мутахассислар хавфсизлик бўйича энг сўнгги янгиланишларни (update) ўрнатишни ва стандарт паролларни алмаштиришни тавсия қилишмоқда, чунки айнан эскирган дастурий таъминот кўпинча тизим бузилишига сабаб бўлади.

Киритилди: Бугун 20:36. Ўқилди: 328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!