Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳабиб Нурмагомедов Ольга Бузовани ортда қолдирди

Ҳабиб Нурмагомедов Ольга Бузовани ортда қолдирди

Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов инстаграмдаги обуначилар сони бўйича қўшиқчи ва телебошловчи Ольга Бузовани ортда қолдирди.

Aйни пайтда ижтимоий тармоқда 24,4 миллионга яқин одам Ҳабибни кузатиб боради. Бузовага 22,1 миллион фойдаланувчи обуна бўлган.

Ўтган ҳафта қўшиқчи Россия Рекордлар китобига инстаграмда энг кўп мухлисии бўлган энг нуфузли қиз, шунингдек, Россия ва МДҲда энг кўп мухлиси бўлган блогер сифатида кирганлигини таъкидлаганди.

Ҳабиб якшанба куни америкалик Гастин Гэтжини мағлубиятга учратиб, енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини ҳимоя қилганидан кейин унинг аккаунтига қизиқиш ортди. Спортчи шу жангдан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилди.

Киритилди: 15:37 26.10.2020. Ўқилди: 3722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!