Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлаши мумкин

Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлаши мумкин

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийси Хавьер Мендес отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг ўлимидан сўнг жангчининг келажакдаги фаолияти ҳақида маълум қилди, деб хабар беради “zakon.kz”.

Мутахассис томонидан қайд этилишича, шогирди ўз фаолиятини якунлаши ва мураббий сифатида иш бошлаши мумкин.

“Бу ҳолат сентябрдаги жангга қандай таъсир қилишини, бу бечора йигитнинг хаёлида ҳозирда нималар борлигини тасаввур ҳам қила олмайман.

У нима қилишни хоҳламасин, барибир, у билан бирга бўламан. У менинг қўллаб-қувватлашимга муҳтож. Агар у жанг қилмоқчи бўлса, мен ҳам у билан бўламан. Агар у фаолиятини якунлашга қарор қилса, шунда ҳам унинг ёнида тураман.

Мен у отасининг меросини давом эттиришни хоҳлаётганини ва  яхши мураббий эканлигини аниқ биламан. Сўнгги тўрт-беш йил давомида у буни амалга оширди. У амакиваччаси Исломни ва бошқа ўсиб келаётган ёш юлдузларни тарбиялашда ёрдам берди”, дея таъкидлаган Мендес.

 

 

Киритилди: 22:11 09.07.2020. Ўқилди: 6577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!