Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳабиб америкалик телебошловчини кескин жавоб билан бошқа мавзуга ўтишга мажбур қилди

Ҳабиб америкалик телебошловчини кескин жавоб билан бошқа мавзуга ўтишга мажбур қилди

Россиялик "UFC"нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Американинг ESPN телеканали билан бўлган онлайн интервью давомида кескин жавоб ила бошловчини бошқа мавзуга ўтишга мажбур қилди

Бу ҳақда "sputniknews-uz.com" хабар берди.

Телебошловчининг Конор Макгрегор билан янги жанг борасида биринчи маротаба берган саволига Ҳабиб ушбу жанг унга қизиқ эмаслигини маълум қилган.

"Гэтжи - кучли жангчи, у менга янги мотивация, яхши энергия беради. Конор билан жанг эса  - мен учун қизиқ эмас. Мен уни аллақачон енгганман. У билан яна жанг қилиш Нима учун керак?", - деган Ҳабиб. 

Телебошловчи гўёки буни тушунмагандек, кўпчиллик ушбу жангни кўришни истайди, сиз эса бундан воз кечмоқдасиз, сабаб нимада, деган саволига Ҳабиб кескин жавоб қайтарган. 

"Ҳозир мен бу "нарса" ҳақида ҳатто гапиришни ҳам истамайман", деган  чемпион. 

Шундан сўнг телеканал бошловчиси бошқа мавзуларга ўтиб интервьюни давом эттирди. 

Киритилди: 03:00 23.10.2020. Ўқилди: 5124 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!