Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди

«Барселона» Хосеп Гвардиоланинг бош мураббий сифатида сенсацион тарзда жамоага қайтишига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда PITCH PULSE нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, агар Ханс-Дитер Флик келаси мавсумда «кўк-анорранглилар» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмаса, Каталония клуби испаниялик мутахассисни таклиф қилишга тайёр. Гвардиола ва «Барселона» ўртасида принципиал келишувга эришиб бўлинган. Хосеп мураббийлик фаолиятига қайтишдан олдин бир йил кутишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола 2008 йилдан 2012 йилгача «Барселона»ни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа жами 14 та совринни қўлга киритган эди.

Киритилди: Бугун 19:14. Ўқилди: 262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!