Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Гвардиола Англия терма жамоаси ҳақидаги саволга жавоб берди

Гвардиола Англия терма жамоаси ҳақидаги саволга жавоб берди

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетганидан кейин таътилга чиқишга тайёрланмоқда. Испаниялик мутахассис «шаҳарликлар» билан хайрлашгач, терма жамоада ишлаш нияти борлигини бир неча бор таъкидлаган эди. Шунга қарамай, 55 ёшли мураббийнинг ҳозирча аниқ режалари йўқ.

«Келажак учун дам олиш ва фарзандларим билан бой берилган вақтнинг ўрнини тўлдиришдан бошқа ҳеч қандай режам йўқ. Яқин йиллардаги режалар ҳақида гапирадиган бўлсак, бирор сония ҳам футболдаги иш ҳақида ўйлаганим йўқ. Менга дам олиш керак. Мураббийлик фаолиятимдаги 17-18 йил давомида содир бўлган воқеаларни мушоҳада қилиб олишим лозим. Кейин нима бўлишини кўрамиз», деди Гвардиола.

The Touchline нашри Пепнинг ушбу сўзларини келтирмоқда. Тахминларга кўра, Гвардиоланинг ўрнини Энцо Мареска эгаллайди.

Киритилди: Бугун 12:28. Ўқилди: 209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!