Тошкентнинг Олмазор туманида яшовчи 42 ёшли А.Х. 8 август куни «Тошкент савдо маркази» бозори олдидаги автотураргоҳда қашқадарёлик 38 ёшли С.Х.га Ғузор туманига етказиб бериш илтимоси билан 57 миллион сўм нақд пул берган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Лекин С.Х. шу кунга қадар пулларни кўрсатилган манзилга олиб бормаган ва ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Натижада А.Х. ушбу ҳолат юзасидан 30 август куни Чилонзор тумани ИИБга мурожаат қилган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.