Ижро ҳаракатлари натижасида 2 нафар бола онасига топширилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 27.11.2025 йилдаги ижро варақасига асосан вояга етмаган икки нафар фарзандларини жавобгар Б.С.дан даъвогар Ю.С.нинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Гурлан тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Хусусан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида бўлим ходимлари томонидан жавобгар ва даъвогар жорий йилнинг 15 январь куни Бюрога чақиртирилиб, жавобгарга суд қарори ижроси таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламаслик оқибатлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилган.
Шунинг натижасида, жавобгар суд қарорида кўрсатилган икки нафар фарзандини ихтиёрий равишда онаси бағрига қайтариб, суд қарори ижросини таъминлаган.