Арқадағ кеча ўғли Сердар Бердимуҳаммедовни янги лавозимга тайинлади. У Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари сифатида ҳукуматнинг иқтисодий блокига жавоб беради.
Шу муносабат билан у Туркманистон Олий назорат палатаси раиси лавозимидан озод этилди ҳамда Туркманистон хавфсизлик кенгаши таркибидан ҳам чиқарилди.
Маълумот учун: Гурбангули Бердимуҳаммедов Вазирлар Маҳкамаси раиси ҳам ҳисобланади.