Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келади

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келади

Маълум қилинишича, шу муносабат билан давлат раҳбари бош вазир ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиевга ўзбекистонлик ҳамкасби билан келаси ҳафта бўладиган савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий қўшма комиссия йиғилишида имзолаш учун тайёрланаётган келишувларни муҳокама қилишни топширган.

«Бугунги кунда дўстлик, қардошлик, яхши қўшничилик ва миллий иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларида яқин ўзаро муносабатларни ўз ичига олган икки томонлама ҳамкорлик жадаллиги билан ажралиб туради. Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида эришилган келишув ва белгиланган узоқ муддатли режалар туркман-ўзбек сиёсий, савдо ва маданий алоқаларини ўзаро манфаатларга жавоб берадиган юқори даражага олиб чиқишга мўлжалланган», — дея таъкидлаган Бердимуҳамедов.

Қайд этилишича, Туркманистон президенти охирги марта Ўзбекистонга 2019 йил ноябрь ойида ташриф буюрган, 2021 йилнинг август ойида эса икки давлат раҳбари Каспий денгизи соҳилидаги Аваза миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари президентларининг учинчи маслаҳат учрашуви доирасида учрашган.

https://turkmenportal.com/blog/39477/prezident-turkmenistana-posetit-uzbekistan-s-oficialnym-vizitom

Киритилди: 14:21 07.09.2021. Ўқилди: 2782 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!