Бўстонлиқдаги Сижжак дам олиш оромгоҳи сотувга қўйилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилган эди. Аввалроқ ушбу оромгоҳ Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган. Бу ҳақда "gazeta.uz" ёзмоқда.
Оромгоҳда меҳмонхона, бир нечта ҳовуз, амфитеатр, коттеж ва бошқа иншоотлар мавжуд. Мазкур мажмуанинг умумий ер майдони бино ва иншоотлари билан биргаликда 5,38 гектарни ташкил этади.
Оромгоҳ 2017 йилнинг 10 февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан мусодара этилган эди. Кейинчалик ушбу ҳашаматли қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон Триатлон федерациясига вақтинчалик фойдаланишга берилди. Аммо кейинроқ ушбу дам олиш масканини оммавий савдолар орқали шаффофлик принципи асосида сотувга қўйишга қарор қилинди.
Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги