Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

GTA VI бир ҳафтада 4,7 миллиард доллар даромад келтирди

GTA VI бир ҳафтада 4,7 миллиард доллар даромад келтирди

Rockstar Games компаниясининг Grand Theft Auto VI (GTA VI) видеоўйини сотувга чиқарилганидан кейинги бир ҳафта ичида тахминан 4,7 миллиард доллар даромад келтирди.

Playground нашри Alinea Analytics таҳлилчиси Рис Эллиоттнинг ҳисоб-китобларига таяниб хабар беришича, дунё бўйлаб ўйиннинг 53 миллион нусхаси сотилган.

Жами сотувларнинг 75,7 фоизи PlayStation 5 консоллари ҳиссасига тўғри келган. АҚШ эса умумий сотувларнинг 33,5 фоизини таъминлаган.

Қарийб 250 минг нафар геймер бир ҳафта ичида GTA VI ўйинида 100 соатдан ортиқ вақт ўтказган.

Киритилди: 11:28 28.11.2026. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар