Грузия собиқ бош прокурори Муртаз Зоделава ва собиқ ҳарбий Лаша Беридзе президент саройини эгаллашга уринишдаги айбини тан олди. Бу ҳақда Грузия прокуратураси маълум қилди.
Улар стратегик аҳамиятга эга объектни эгаллашга уриниш, гуруҳий
зўравонликни ташкил этиш ва давлат ҳокимиятини зўравонлик йўли билан ағдаришга чақириқларда айбланган. Суд Зоделава ва Беридзенинг ҳар бирини 7 йилдан озодликдан маҳрум қилган.
Воқеа 2025 йил 4 октябрда Тбилисидаги намойишлар вақтида содир бўлган. Намойишчилар президент саройи томон йўл олган ва бино атрофидаги тўсиқларни бузган. Зоделава ва Беридзе қилмишидан пушаймонлигини билдириб, прокуратурадан тергов билан келишув тузишни сўраган.