Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Грузия Россия томони билан дипломатик муносабатларни тиклайдими?

Грузия Россия томони билан дипломатик муносабатларни тиклайдими?

Грузия расмийлари Россия томони билан дипломатик муносабатларни ёки темир йўл алоқасини тиклаш бўйича музокаралар олиб бормаган.

Бу ҳақда Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе маълум қилди.

"Биз бу масала бўйича ҳеч қандай алоқага эга бўлмадик. Агар бу масала бўйича бирон бир янгилик пайдо бўлса, биз жамоатчиликни ўзимиз хабардор қиламиз", деди у.

Шуни таъкидлаш жоизки, 12 февраль куни Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Россия ва Грузия ўртасида Абхазия орқали темир йўл алоқасини тиклаш имконияти кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!