Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Грузия фуқаролари коронавирусга қарши оммавий тестдан ўтишади

Грузия фуқаролари коронавирусга қарши оммавий тестдан ўтишади

COVID-19га қарши кураш бўйича Грузия Бош вазири ҳузуридаги Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш хасталикка чалинганларни тезда аниқлаш ва уларни изоляция қилиш ёки клиникаларга ўтказиш учун фуқароларни кенг кўламли тестдан ўтказишга қарор қилди.

Бу ҳақда мувофиқлаштирувчи кенгашнинг тезкор штаби раҳбари ўринбосари Бердиа Сичинава маълум қилди.

Таъкидланишича, оммавий эмлаш 1 февралга қадар амалга оширилади. Унгача ҳукумат томонидан кунига 20 мингга яқин коронавирус учун тестлар ўтказилади. Хусусий клиникалар ва лабораториялар ҳам жалб қилинади.

Сичинаванинг айтишича, ПЗР синовларидан ташқари, ҳукумат 20 дақиқада жавоби тайёр бўладиган антигенга асосланган тезкор тестлар сонини кўпайтиради. Бугунги кунда республикада ҳар куни ўртача 10 минг тест ўтказилмоқда.

Киритилди: 05:30 03.12.2020. Ўқилди: 1178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!