Бугун 9 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Грузия бош вазири ҳукуматдаги эҳтимолий ўзгаришлар ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Грузия бош вазири ҳукуматдаги эҳтимолий ўзгаришлар ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе ҳукумат таркибида ўзгаришлар бўлиши ва унинг истеъфога чиқиши ҳақида тарқалган хабарларни «сафсата» деб атади.

Ҳукумат раҳбари журналистларга берган изоҳида ундан ҳар уч ойда истеъфоси ҳақида сўрашларини айтган.

Кобахидзе уч ойдан кейин ҳам унга худди шу савол яна берилишини кутаётганини қўшимча қилди.

Бош вазир, шунингдек, Ажария Автоном Республикаси ҳукумати раҳбари Зураб Патарадзе Грузия бош вазири лавозимини эгаллаши ҳақидаги хабарларни «бўҳтон» деб атади.

Қайд этилишича, Грузиядаги айрим мухолифатга мойил ОАВлар ҳукуматда ўзгаришлар амалга оширилиши ҳақида хабарлар тарқатган.

Ҳукмрон жамоа вакиллари эса ҳукумат таркибини ўзгартириш бўйича ҳеч қандай режа ёки ғоя йўқлигини билдирмоқда.

Киритилди: 15:07 07.09.2026. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!