Халқаро Атом Энергияси Агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси Эроннинг "Бушер" атом электр станцияси яқинидаги сўнгги зарбалар юзасидан хавотир билдирди, уларнинг энг сўнггиси сешанба куни кечқурун содир бўлди.
Бу ҳақда агентликнинг ижтимоий тармоқ саҳифасида чоп этилган баёнотда айтилган.
"Бу кўп миқдордаги ядровий материалларни ўз ичига олган ишлаётган атом электр станцияси эканлигини ҳисобга олган ҳолда, бош директор Гросси иншоотга етказилган зарар Эронда ва ундан ташқарида кенг ҳудудга таъсир кўрсатадиган йирик радиологик аварияга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради", дейилади баёнотда.
Гросси ядровий авария хавфини олдини олиш учун максимал даражада вазминликка чақириғини такрорлади ва можаролар пайтида ядровий хавфсизликнинг етти устунига риоя қилиш муҳимлигини таъкидлади.