Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Грециянинг иккита кемаси Эрон томонидан ҳибсга олинди

Грециянинг иккита кемаси Эрон томонидан ҳибсга олинди

Греция ташқи ишлар вазирлиги Эрон ҳарбийлари Форс кўрфазида Греция байроғи остидаги иккита кемани қўлга олганини тасдиқлади.

“Ташқи ишлар вазирлиги Эрон қуролли кучлари томонидан Греция байроғи остидаги кемаларнинг қўлга олинишини кескин қоралайди”, — дейилади вазирлик баёнотида.

Қайд этилишича, Эроннинг Афинадаги элчиси норозилик билдирган, Греция кемаларнинг ҳибсга олинишини қароқчилик ҳаракати деб билади, бу ҳаракатни қоралайди ва кемалар ҳамда уларнинг экипажларини зудлик билан озод қилишни талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Ислом Республикаси қўриқчилари корпуси икки грек танкерини қўлга олгани ҳақида хабар берилганди.

26 май куни ОАВ Греция Эрон нефти солинган танкерни ҳибсга олгани, шундан сўнг бу нефть Греция ҳукумати томонидан АҚШга ўтказилгани ҳақида ёзган эди.

Киритилди: 23:17 27.05.2022. Ўқилди: 3729 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!