Грецияда Украинанинг AN-12 самолёти ҳалокатида ҳалок бўлган барча саккиз экипаж аъзосининг жасади топилди.
“Antonov самолёти қулаган ҳудуддан саккиз нафар жасадни олиб чиқиш операцияси якунланди. Улар Комотини касалхонасига ётқизилмоқда”, — дейилади Греция жамоат телевидениеси ERT баёнотида .
Суд-тиббий экспертизадан сўнг жасадлар Грециядаги Украина вакилларига топширилади.
Аввалроқ Ан оиласининг самолёти мамлакат шарқидаги Кавала шаҳри ғарбида ҳалокатга учрагани хабар қилинганди.
17 июль куни эрталаб ҳалокат жойини текшириш бошланди.