Шанба куни Афина яқинидаги Танагра аэропортида авиашоу пайтида Грециянинг F-4 Phantom икки ўриндиқли қирувчи самолёти ҳалокатга учради.
Бу ҳақда Reuters агентлиги Греция ҳаво кучлари вакилига таяниб хабар бермоқда.
Греция телерадиоэшиттириш корпорацияси (EPT) маълумотларига кўра, самолёт ҳалокатга учраганидан сўнг дарҳол портлаш содир бўлган. Воқеа жойида бўлган мухбирлар самолёт тўсатдан баландликни йўқота бошлаганини ва ерга қулаганини таъкидладилар.
Афина яқинидаги авиашоуда ҳалокатга учраган қирувчи самолётининг икки учувчиси ҳалок бўлди.
Хабарларга кўра, учувчиларнинг жасадлари ҳалокат жойида топилган.