Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Греция АҚШга ҳарбий базалар бўйича таклиф билан чиқди

Греция АҚШга ҳарбий базалар бўйича таклиф билан чиқди

Греция Америка Қўшма Штатларига мамлакатда янги Америка базаларини барпо этиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Kathimerini хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Грециянинг Александруполис, Ларисса и Волосида АҚШга қарашли қўшимча базаларни жойлаштириш таклифи Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис томонидан қабул қилиб олинган.

Греция мудофаа вазири Панос Камменоснинг сўзларига кўра, Афина Вашингтонни ягона стратегик шерик ва иттифоқдош сифатида кўради.

«Греция учун Америка Қўшма Штатлари нафақат Суд кўрфазида, балки Волос, Ларисса ва Александруполисда ҳам доимий равишда мамлакатдаги қуролли кучларни ривожлантиришлари муҳим», - дея маълум қилди Камменос.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша АҚШ ҳарбий базаси учун «миллиардлаб доллар» тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.

Manba: kun. uz

Киритилди: 15:22 11.10.2018. Ўқилди: 1164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!