Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Green Card беришда қаттиқроқ талаблар қўйилиши мумкин

Green Card беришда қаттиқроқ талаблар қўйилиши мумкин

AҚШ расмийлари душанба, 24 февраль куни Green Card беришнинг янги қоидаларини ишлаб чиқиш доирасида ҳаракат бошлашлари мумкин. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот хизмати баёнотида маълум қилинган.

Янги қоидалар давлат ғамхўрлигига таянадиган мурожаатчиларга нисбатан қаттиқроқ талабларни кўзда тутади.

"Ички хавфсизлик вазирлиги душанба куни янги қонунларни амалга оширишни бошлаши мумкин... Шунга кўра, жамиятимизнинг янги аъзолари молиявий жиҳатдан мустақил бўлишлари керак", дейилади Оқ уй баёнотида.

Ўтган йилнинг октябрь ойида федераль судья AҚШ маъмуриятининг паст даромадли иммигрантларга яшил карта ёки виза аризасини беришни рад этиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди. Ҳукумат фикрига кўра, бу AҚШ солиқ тўловчиларига оғир юк бўлиши мумкин. Бироқ ушбу қарор юқори суд томонидан бекор қилинди.

Киритилди: 14:51 23.02.2020. Ўқилди: 2163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!