Бугун 6 декабрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Горбачёв СССР парчаланишида ким айбдорлигини айтди

Горбачёв СССР парчаланишида ким айбдорлигини айтди

СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв Совет Иттифиқи парчаланишида август ойидаги давлат тўнтариши ташкилотчилари айбдор эканини маълум қилди.

“Қайта қуриш охири ва Совет Иттифоқи парчаланиши учун 1991 йил август ойида давлат тўнтаришини ташкил этган, тўнтаришдан сўнг СССР президентининг заифлашган позициясидан фойдаланганлар жавобгарлар”, - дея маълум қилди Горбачёв Германиянинг Der Spiegel журналига берган интервьюсида.

У қайта қуришнинг эҳтимолий хатарларнини англаганини, аммо мамлакат раҳбарияти ўзгаришлар зарурлигини тушунганини қўшимча қилган.

 “Аввалгидек яшашнинг иложи йўқ эди. Қайта қуришнинг муҳим қисми ҳам умуминсоний қадриятлар ва ядровий қуролсизланиш, ҳам танлов эркинлигини қамраб олган янги ташқи сиёсат эди”, - дея тушунтирган сўнгги совет етакчиси.

Горбачёв қайта қуришдан афсусланмаслиги, лекин ислоҳотлар йўлида хатолар ва камчиликлар бўлганини тан олишини таъкидлаган. Шунингдек, у Россия тоталитар тузумга ҳеч қачон қайтмаслиги ҳақида фикр билдирган.

Киритилди: 06:50 11.11.2019. Ўқилди: 10501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!