Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Google сайёрамиз 37 йил ичида қандай ўзгарганини кўрсатди (видео)

Google сайёрамиз 37 йил ичида қандай ўзгарганини кўрсатди (видео)

«Қидирув гиганти» тақдим этган зўр лойиҳалардан бири – Google Earth сервисидир. Компания унга Ер сайёраси 37 йилда қандай ўзгарганлигини кўриш имконини берувчи Timelapse функциясини қўшди. Шундай қилиб, сайёрадаги инсоннинг таъсирини аниқ кўриш мумкин, деб ёзади UZZOOM.

«Умид қиламизки, сайёрамизнинг бундай кўриниши муҳим мунозараларни бошлайди, янги кашфиётларга ҳисса қўшади ва баъзи глобал муаммолар ҳақида одамларнинг фикрларини ўзгартиради», деб ёзади Google.

Хизматда 1984 йилдан 2020 йилгача тўпланган 24 миллиондан ортиқ расм мавжуд. Сунъий йўлдошлардан йиғилган фотосуратлар интерактив 4D форматида тўпланган. Сиз шаҳарлар қандай барпо бўлганини, ўрмонлар майдони ўзгарганини ва иқлим ўзгаришини кўришингиз мумкин.

Киритилди: 09:47 18.04.2021. Ўқилди: 3908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!