Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Google Chrome’да сайтларга паролларсиз рўйхатдан ўтиш имкони яратилди

A A A
Google Chrome’да сайтларга паролларсиз рўйхатдан ўтиш имкони яратилди

Google компанияси Chrome браузерининг 67-версиясини ишга туширди. Ушбу версия аксарият сайтларга паролларсиз рўйхатдан ўтиш имконини беради, деб хабар берадиTJournal.

Компания бу жиҳатдан веб-аутентификациянинг янги стандартини жорий этган Mozilla’дан кейин иккинчи бўлди.

Бундан ташқари, Chrome 67’да ойналар ўртасидаги изоляцияни ҳам яхшилашган: энди сайтлар бошқа ойналардан маълумот олиши қийин бўлади. Бу янгилик замонавий процессорлар мойиллиги билан боғлиқ Spectre ҳужуми эксплуатациясини бартараф этиш учун киритилди.

Веб-аутентификациянинг янги стандарти 2018 йилнинг март ойида FIDO узатмаси ва W3C консорциуми билан ишга туширилган эди. У барча онлайн-сервисларга эслаб қолиш мушкул бўлган камёб маълумотлар ёрдамида рўйхатдан ўтиш имкони беради. Бундай маълумотлар сирасига бармоқ изи ва USB-калитлар киради.

manba: daryo.uz

Киритилди: 13:01 31.05.2018. Ўқилди: 1708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар