Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Google 500 миллион евро миқдорида жаримага тортилди

Google  500 миллион евро миқдорида жаримага тортилди

Францияда монополияга қарши регулятор Google корпорациясини 500 миллион евро миқдорида жаримага тортди.

"Назорат қилувчи компания 2020 йил апрель ойида чиқарилган бир нечта суд қарорларини бажармаганлиги учун жаримага тортди", дейилган хабарда.

Таъкидланишича, жарима "корпорация матбаа ноширлари билан турдош ҳуқуқларни қўллаш, уларнинг таркибидан фойдаланганлиги учун муҳаррирларнинг иш ҳақи тўғрисида музокараларни тўғри олиб бормаганлиги" учун чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи Google компаниясига қарши антитрестлик текширувини бошлаган эди. Тергов компаниянинг ўз хизматларини реклама қилишга устувор аҳамият бериб, Иттифоқ қоидаларини бузганлигини аниқлашга қаратилган.

Киритилди: 17:56 13.07.2021. Ўқилди: 2346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!