Глобал қарз 2020 йилда рекорд даражадаги 281 триллион долларга ўсди - бу жаҳон иқтисодиётининг ўзига нисбатан 3,5 баравар кўпдир, деб хабар берди «Известия».
Таъкидланишича, 2020 йилда қарздорлик 24 триллион долларга ўсган ва рекорд кўрсаткичга айланган. Ушбу рақамнинг тахминан ярми АҚШ, Япония, Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Жанубий Кореяга тўғри келган.
«Дунёни 1920-1930 йиллардаги Буюк Депрессияга ўхшаш воқеаларни кутмоқда», дея қайд этилган хабарда.