Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Глобал ҳарорат рекорди 2027 йилда янгиланиши мумкин

Глобал ҳарорат рекорди 2027 йилда янгиланиши мумкин


Иқлимшунослар прогнозига кўра, бунга El-Ninyo иқлим ҳодисасининг энг юқори фаоллик босқичи сабаб бўлиши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, айнан шу омил туфайли жорий йилнинг май ойи океан юзаси ҳарорати кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткични қайд этган.

Прогнозларга кўра, El-Ninyo'нинг энг кучли босқичи жорий йил декабрига тўғри келади ва унинг таъсири 2027 йилда глобал ҳарорат рекордига олиб келиши мумкин.

Маълумот учун, El-Ninyo — Тинч океанининг марказий ва шарқий қисмида сув ҳароратининг меъёрдан ортиши билан боғлиқ табиий иқлим ҳодисаси бўлиб, у дунёнинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати ва ёғин миқдорига сезиларли таъсир кўрсатади.

Киритилди: 21:31 19.07.2026. Ўқилди: 1341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!