Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

“Ғишткўприк” постида 184 дона дориларни кўкрак, қорин қисмларига яширган шахс ушланди

“Ғишткўприк” постида 184 дона дориларни кўкрак, қорин қисмларига яширган шахс ушланди

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 23:30 да “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган ўзбекистонлик фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилган.

Фуқаро дори воситаларини эгнидаги кўк рангли курткаси ости, тана қисмлари: кўкрак, қорин, бел қисмларига олдиндан скотч билан маҳкамлаб яширган.

Аниқланишича, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган қиймати 8 120 000 сўмлик:

920 минг сўмлик 74 дона “Бепантен” номли дори воситаси;

2 млн сўмлик 100 дона “Таблетки от кашля” номли дори воситаси;

200 минг сўмлик 10 дона “Авамис” номли дори воситаларини Қозоғистондан қайта сотиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 16:10 28.11.2023. Ўқилди: 1271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!