Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ғирт ёлғон: Трампнинг коронавирус ҳақидаги видеоси Facebook'дан ўчирилди

Ғирт ёлғон: Трампнинг коронавирус ҳақидаги видеоси Facebook'дан ўчирилди

Facebook ижтимоий тармоғи AҚШ президенти Дональд Трампнинг саҳифасидан коронавирус ҳақида ёлғон маълумотлар айтилган видеони ўчириб ташлади, дея хабар беради NBC News.

Каналга кўра, видеода Трампнинг Fox News учун интервьюсидан парча акс этган бўлиб, унда Aмерика раҳбари болалар "амалда COVID-19дан иммунитетга эга" деб таъкидлаган. Бу Трампнинг Facebook'дан биринчи бор "ўчирилиши"дир.

Ижтимоий тармоқ вакилининг сўзларига кўра, видеода "бир гуруҳ шахслар CОVID-19 дан суғурталанганлиги тўғрисида ёлғон маълумотлар мавжуд". Бу компаниянинг коронавирус ҳақидаги зарарли маълумотларга нисбатан сиёсатининг бузилишидир.

Aввалроқ, Facebook CОVID-19 ҳақидаги ёлғон маълумотларнинг тарқалишига қарши курашиши ва ёлғон маълумотлар ўчирилиши ҳақида огоҳлантирганди.

Киритилди: 06:16 06.08.2020. Ўқилди: 1992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!