Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ғиждувонлик фуқаронинг жинояти фош бўлди

Ғиждувонлик фуқаронинг жинояти фош бўлди

Бюронинг Ғиждувон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Ғиждувон тумани “Сармижон” МФЙ. да яшовчи фуқаро Т.Ж. ўзига тегишли хонадоннинг қўшимча биносида ўзбошимчалик билан электр тармоғига ноқонуний равишда уланиб, яширин цех ташкил этиш йўли билан электр таъминоти корхонасига 421,7 минг сўм зарар етказган ҳолда қўлбола усулда ясалган жувоз ускунасида чигитдан олинадиган маҳсулотларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, тадбир давомида уйининг ёрдамчи хўжалигидан бир комплект жувоз ускунаси, 508 кг чигитдан олинган жувоз ёғи, пахта чигити, кунжара маҳсулотлари ҳамда 49,8 метр кабел, 1 дона рубильник ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Ғиждувон туман бўлими томонидан Т.Ж.га нисбатан Жиноят Кодексининг 186-2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши терговга тегишлилик масаласини ҳал қилиш учун туман прокурорига юборилган.

Киритилди: 09:49 09.06.2019. Ўқилди: 2173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!