Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Гидларга (гид-таржимонларга) малака тоифасини бериш тартиби белгиланди

Гидларга (гид-таржимонларга) малака тоифасини бериш тартиби белгиланди
“Ўзбекистон Республикасида экскурсия хизматларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (468-сон, 04.09.2026 й.) қабул қилинди. ✅ Қарорга кўра, 2026 йил 1 декабрдан: 🔸 Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтига (Институт) гидларга (гид-таржимонларга) уларнинг хоҳишига кўра ҳаваскор, ихтисослашган ва профессионал малака тоифасини бериш ваколати берилади; 🔸 малака сертификати чекланмаган муддатга берилади; 🔸 гид сифатида сўнгги 2 йил давомида фаолият юритмаган шахслар малака имтиҳонини қайта топширади. 🧾 Қарор билан “Гидларга (гид-таржимонларга) малака тоифасини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🏛 Низомга кўра, малака тоифаси ихтиёрий асосда берилади ҳамда унинг мавжуд эмаслиги гидларнинг (гид-таржимонларнинг) қонунчиликда белгиланган тартибда олинган малака сертификати асосида фаолият юритиш ҳуқуқини чекламайди. 📄 Гидларга (гид-таржимонларга) қуйидаги малака тоифалари берилади: ▫️ ҳаваскор гид малака тоифаси; ▫️ ихтисослашган гид малака тоифаси; ▫️ профессионал гид малака тоифаси; ▫️ олтин фонд гиди малака тоифаси. ✉️ Малака тоифаси беришда қуйидагилар инобатга олинади: ➖ касбий билим ва амалий кўникмалар; ➖ экскурсия хизматларини ташкил этиш ва ўтказиш маҳорати; ➖ экскурсия объектлари бўйича билим даражаси; ➖ туристлар билан мулоқот маданияти; ➖ хорижий тилларни билиш даражаси; ➖ касб этикаси қоидаларига риоя қилиниши. ⭐ Талабгорга малака тоифасини бериш касбий имтиҳонни топшириш натижаларининг энг кам кўрсаткичи қуйидагича белгиланади: 🤓 56 фоиздан 70 фоизгача – ҳаваскор гид малака тоифаси; 🤓 70 фоиздан ва 85 фоизгача – ихтисослашган гид малака тоифаси; 🤓 86 фоиздан юқори ва 100 фоизгача – профессионал гид малака тоифаси.
Киритилди: 13:35 07.09.2026. Ўқилди: 710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!