Америка миллиардери Билл Гейтс «Financial Times» газетасига берган интервьюсида тадбиркор ва АҚШ Давлат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маскни ташқи ёрдамни қисқартиргани учун танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракат "дунёнинг энг камбағал болаларининг ўлимига" олиб келмоқда.
Гейтс таъкидлаганидек, АҚШнинг ташқи ёрдамни кескин қисқартириши қашшоқ ҳудудларда озиқ-овқат ва муҳим дори-дармонлар етишмаслигига сабаб бўлмоқда. Бу эса қизамиқ, ОИТС (ВИЧ) ва полиомиелит каби хасталикларнинг янги тарқалишига олиб келиши мумкин.
“Дунёдаги энг бой одам дунёдаги энг камбағал болаларни ўлдираётган манзара — бу жозибадор эмас”, — деди Гейтс.