Европа Иттифоқида Германия канцлери Фридрих Мерцнинг сайловдаги муваффақиятсизлиги блокнинг янги бюджети бўйича келишувга эришишни қийинлаштираётгани айтилмоқда. Бу ҳақда Financial Times манбаларга таяниб хабар берди.
«ЕИнинг энг йирик аъзо давлати бўлган Германия томонидан муросали ечимга қатъий қўллов бўлмаса ва Берлин келишувга эришишга ёрдам бермаса, йил охирига қадар битим тузиш анча қийинлашади», — дейилади нашр хабарида.