Германиянинг шимолидаги Штаде шаҳрида содир бўлган отишма оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги полиция маълумотига таяниб хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Bild нашрининг ёзишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бир ёки бир нечта гумонланувчини қўлга олган.
NTV телеканали эса отишма ёшлар муассасасида содир бўлганини маълум қилди.
Ҳозирда полиция ҳодиса юзасидан тергов ишларини давом эттирмоқда, қурбонлар ва ҳужумнинг сабаблари бўйича қўшимча маълумотлар аниқлаштирилмоқда.