Германиянинг Синциг шаҳрида махсус кучлар Volksbank филиалида гаровга олиш ҳолати билан боғлиқ йирик операция ўтказди.
Бу ҳақда Bild нашри маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.
Хабар қилинишича, бугун эрталаб банкка зирҳли юк машинаси келиб тўхтаган. Номаълум эркак ҳайдовчига ҳужум қилиб, уни гаровга олган. Улар ҳозирда банк сейфида.
"Ҳозирда банк ичида бир нечта жиноятчилар ва гаровга олинганлар бор деб тахмин қилинмоқда. Гаровга олинганлардан бири зирҳли машина ҳайдовчиси. Ҳозирда қамал қилинган ҳудуддан ташқарида фуқаролар учун ҳеч қандай хавф йўқ", деди полиция вакили.